Таълим ва меҳнат уйғунлиги: 10-сонли мактаб фаолияти билан танишилди
2026-05-31 10:40:00 /

Ташриф давомида синфхоналар, фан кабинетлари, спорт иншоотлари ва мактабнинг моддий-техник базаси кўздан кечирилди. Шунингдек, таълим муассасасида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва амалий меҳнат кўникмаларини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, мактаб ҳудудида деҳқончилик, боғдорчилик ва қуёнчилик йўналишларида самарали ишлар ташкил этилган. Ер майдонларида турли қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилиб, мева дарахтлари парвариш қилинмоқда. Шунингдек, қуёнчилик фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу ўқувчиларнинг амалий билим ва кўникмаларини ошириш, уларда меҳнатсеварлик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Вилоят раҳбари мактаб ҳудудидаги имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, амалий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ҳамда ўқувчиларни замонавий касбларга қизиқтириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Ташриф якунида масъулларга мавжуд тажрибани янада ривожлантириш ва ҳудудни ободонлаштириш ишларини давом эттириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, мактаб ҳудудида жойлашган таъмирталаб стадион ҳолатини ҳам кўздан кечириб, масъулларга стадионни замонавий талаблар асосида таъмирлаш, спорт майдончасини тартибга келтириш, зарур инфратузилма ва шароитларни яратиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, стадионни маҳалла аҳолиси ва ўқувчилар ихтиёрига топшириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни таъминлаш вазифаси белгиланди.





