Ижодкорга мукофот тантанали топширилди
2026-06-01 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, мукофотни эгасига топширди ва ижодкорга чуқур ҳурмат изҳор этди.
💠Вилоят ҳокими ўз сўзида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш ва маънавий ҳаётни юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини таъкидлади. Ижод аҳлининг жамиятдаги ўрни беқиёс эканини қайд этиб, Салима Умарованинг ижоди Навоий вилоятининг маънавий салоҳиятини намоён этаётганини алоҳида эътироф этди.
💠Салима Умарова кўп йиллик сермаҳсул ижоди билан ўз мактабини яратган ижодкор сифатида тан олинган. Унинг 20 дан ортиқ китоблари инсон қадри, ватанпарварлик, меҳр-оқибат ва миллий қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, шоирa томонидан ташкил этилган “Ниҳол” ижодий тўгараги орқали юздан ортиқ ёш ижодкорлар адабиёт оламига кириб келгани, уларнинг ўз йўлини топишида муҳим мактаб бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
💠Тадбир якунида шоирага янги ижодий ютуқлар, барқарор илҳом ва халқ маънавияти йўлида янада улкан муваффақиятлар тилаб ўтилди.




