Навоийлик бадиий гимнастикачилар ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
2026-05-26 10:45:00 / Янгиликлар
Қирғизистон давлати Бешкек шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қирғизистон давлати Бешкек шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни қайд этиб, жами гуруҳ машқларида жамоавий ёш тоифалари бўйича 3 та медални қўлга киритдилар.
🔺 Жумладан, спортчиларимиз ҳисобига 2 та олтин медал ёзилди.
Қувонарлиси, совриндорлар сафида Навоий вилояти вакилалари Замиа Хвалчева, Фарида Абдулова ҳам бор. Фарангиз Ахмедованинг шогирдлари гуруҳ машқларида муваффақиятли иштирок этиб, барча рақибларини ортда қолдирди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.
