Кармана: йирик энергетика лойиҳаси назорат марказида
2026-05-22 11:10:00 / Янгиликлар

Навбатдаги назорат Кармана тумани "Янгиариқ" МФЙ ҳудудида қурилаётган фотоелектр стансиясида ўтказилди. Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан қурилиш жараёнлари, қўлланилаётган технологиялар ҳамда қурилиш материалларининг амалдаги меъёр ва стандартларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.
Қурилиш иштирокчиларига ишларни лойиҳа ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда, сифатли ва белгиланган талаблар асосида олиб бориш зарурлиги юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Таъкидланганидек, қурилишдаги меъёрларга риоя этиш — иншоотларнинг мустаҳкамлиги, узоқ муддат хизмат қилиши ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омилидир.
Шу каби мониторинг тадбирлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам изчил давом эттирилмоқда.


