20022-ҳарбий қисмда аскарлар учун янги ўқув мажмуаси барпо этилмоқда
2026-05-18 15:35:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов 20022-ҳарбий қисмда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган 200 нафар аскар учун мўлжалланган ўқув биносини барпо этиш лойиҳаси тақдимоти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида лойиҳанинг асосий йўналишлари, бинонинг замонавий талаблар асосида жиҳозланиши, ҳарбий хизматчилар учун яратиладиган шарт-шароитлар ҳамда қурилиш ишларининг босқичлари атрофлича муҳокама қилинди. Янги ўқув мажмуаси аскарларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг ҳарбий тайёргарлигини янада мукаммаллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, ҳоким масъул раҳбарлар билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар сифатини баҳолаб, қурилиш жараёнларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.





