Оила — жамиятнинг таянчи
2026-05-15 17:20:00 / Янгиликлар
Оила — жамиятнинг таянчи, тарбиянинг илк маскани, эзгулик ва меҳр-муҳаббат бешигидир.

Айниқса, ўқитувчи оиласи — нафақат фарзанд тарбиялайдиган, балки бутун жамият келажагини шакллантирадиган муқаддас маскандир.
15-май — Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган “Энг намунали оила” Республика танловида Навоий шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Мадина Розиқованинг Республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритгани — шаҳар таълим тизимининг яна бир юксак ютуғи бўлди.
Бу муваффақият замирида оилавий қадриятларга садоқат, устозлик шарафи, фарзанд тарбиясига бўлган юксак масъулият ва фидокорона меҳнат мужассам.
Мадина Розиқова оиласи бугунги кунда кўплаб оилалар учун ҳақиқий ибрат ва маънавий намуна бўлиб хизмат қилмоқда.


