ҲАМ ЗИЁРАТ ҲАМ ТАЖРИБА САРИ ЙЎЛ!
2026-05-10 13:00:00 / Янгиликлар

Дастлабки манзил Имом ал-Бухорий мажмуаси бўлди. Бу муқаддас масканда икки туман фермерлари ҳамжиҳатликда зиёрат қилиб, юрт равнақи, ҳосилдорлик ва қут-барака тилаб дуолар қилишди.
Зиёратдан сўнг сафарнинг асосий манзили — Жиззах вилоятидаги “Мирзачўл инновацион қишлоқ хожалиги Азамат мактаби” томон йўл олинди. Ташриф давомида фермерлар ўтган йилда Хитой услубида чигит экиб, юқори ҳосилга эришган тажрибали деҳқонлар фаолияти билан яқиндан танишишди.
Дала майдонларида агротехник жараёнлар, парвариш усуллари ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тажрибалар алмашилди. Фермерлар амалий тавсиялар олиб, янги усулларни ўз ҳудудларида қўллаш юзасидан фикр алмашишди.
Икки туман ҳокимларининг асосий мақсади — жорий йилда серҳосил пахта навларини етиштириш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда белгиланган режаларни юқори натижалар билан бажаришдан иборат. Айниқса, бу йил айрим майдонларда Хитой навлари экилгани боис, ушбу технологияларни чуқурроқ ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу сафар фермерлар учун катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди.



