Нормат Турсунов бошчилигидаги Навоий вилояти делегацияси Покистон Ислом Республикасида
2026-04-28 17:55:00 / Янгиликлар

Жумладан, делегация Синд бош вазири қароргоҳида бош вазир Саид Мурад Али Шах билан музокаралар ўтказди.
Мулоқот давомида икки ҳудуд ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, саноат, инвестиция, тиббиёт, логистика ва савдо соҳаларида янги ҳамкорлик йўналишларини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Навоий вилояти ва Синд ўртасида тўғридан-тўғри иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш ҳамда транспорт-логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашув якунида икки ҳудуд ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий ишларни давом эттиришга келишиб олинди.


