Мўғулистондан майда шохли мол олиб келинади
2026-04-27 16:05:00 / Янгиликлар

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш, вилоятга Мўғулистон давлатидан зотли майда шохли молларни олиб келиш мақсадида бир гуруҳ масъуллар вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи О.Низамов, “Узагрохолдинг” компанияси раҳбари Ф.Мухиддинов, “Navoiy Agro-star” МЧЖ директори Х.Амонов ҳамда навоийлик тадбиркорлар Мўғулистон давлатида бўлиб турибди.
Энг қулай шартларни тақдим этган Мўғулистоннинг "BUJT" компанияси билан майда шохли молларни импорт қилиш бўйича ҳамкорликдаги дастлабки шартномаларни имзолашга эришилди.
Маълумот учун, "BUJT" — Мўғулистоннинг чорвачилик соҳасида фаолият юритувчи компанияси бўлиб, директори Ш. Болор ҳисобланади. 2026 йил март ойида компания раҳбарияти Навоий вилояти ҳокими билан учрашиб, ҳудудда чорвачиликни ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.


