САРДОБА — ЯНГИЛАНИШ МАРКАЗИГА АЙЛАНМОҚДА
2026-04-26 18:55:00 / Янгиликлар
Кармана туманининг “Сардоба” маҳалласи яқин вақтларда мутлақо янги қиёфада намоён бўлади. Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа нафақат инфратузилмани янгилаш, балки маҳаллада ҳаёт сифатини тубдан оширишга қаратилган.

Энди бу ҳудудда замонавий микросаноат ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади, хизмат кўрсатиш соҳаси кенгайтирилади, йўллар таъмирланиб, қулай транспорт муҳити яратилади, тунги ёритиш тизими жорий этилади.
Буларнинг барчаси маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов лойиҳанинг бориши билан яқиндан танишиб, “Сардоба”ни Янги Ўзбекистон стандартларига мос, намунавий маҳалла сифатида шакллантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Яқин келажакда “Сардоба” — замонавийлик, қулайлик ва имкониятлар уйғунлашган ҳудудга айланади.



