Навоий вилояти саноатида муҳим воқеа юз берди — “UNIGROUP NAVOIY” корхонаси ишга туширилди
2026-04-21 11:30:00 / Янгиликлар
Мазкур замонавий ишлаб чиқариш корхонаси Навоий саноатни ривожлантириш мажмуаси махсус саноат парки ҳудудида барпо этилди. Қисқа муддат — атиги 10 ой ичида қуриб битказилган корхонада косметика ва уй парвариши маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли йўлга қўйилди.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 85 миллион дона маҳсулот
🔹 Маҳсулотларнинг 75 фоизи экспортга йўналтирилади
🔹 115 та янги иш ўрни яратилди
Лойиҳа Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали саноат кооперациясининг ёрқин намунаси бўлиб, замонавий технологиялар ва халқаро стандартлар асосида ташкил этилган.
Тўлиқ қувватга чиққач, корхонанинг йиллик айланмаси 4,5 миллиард рублга етиши кутилмоқда.
Бу каби йирик лойиҳалар ҳудудимизда саноатни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


