Нормат Турсунов халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди
2026-04-15 10:25:00 / Янгиликлар
Бугун вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди. Қабулда 20 нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Ушбу сайёр қабулда аҳолининг турли соҳа ва йўналишдаги 30 турдан ортиқ муаммо ва таклифлари тингланди.
Аҳолидан асосан соғлиқни сақлаш, қурилиш йўналишларида, шунингдек, имтиёзли кредитлар ҳамда ижтимоий ёрдам олиш, бандликни таъминлаш ва бошқа шу каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Жараёнда мурожаатларнинг салмоқли қисми ижобий бартараф этилган бўлса, бир қатор мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокимининг шахсан назоратида эканлиги таъкидланди.



