"Интеллект" мусобақасининг илк босқичи бўлиб ўтди
2026-04-09 12:25:00 / Янгиликлар
Бугун Ёшлар куни муносабати билан “Интеллект” мусобақасининг илк очилиш ўйинида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, тадбирни тантанали равишда очиб берди.

Интеллектуал баҳсда иштирокчилар февраль ва март ойларида мутолаа учун тавсия этилган "Бобурнома", "Юлдузли тунлар" ҳамда "Ўтган кунлар" асарлари асосида тузилган “Заковат” саволларига фаол ва билимдонлик билан жавоб бердилар.
Мазкур ўйин вилоятдаги 8 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларида фаолият юритаётган ёш ходимлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида юқори савияда ташкил этилди.
Биринчи босқич якунларига кўра, юқори натижаларни қайд этган Адлия бошқармаси жамоаси пешқадамликни қўлга киритди.



