НАВОИЙ ШАҲРИДА “ДХХ КУБОГИ” МУСОБАҚАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2026-04-09 10:35:00 /

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев, Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Элбек Урунов, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Муртозаев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Лазиз Қаюмов иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Сўзга чиққанлар бундай мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, иқтидорли футболчиларни саралаб олиш ҳамда уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Очилиш маросими давомида куй-қўшиқлар янграб, спорт байрамига хос кўтаринки муҳит яратилди. Шундан сўнг жамоалар ўртасида дастлабки учрашувларга старт берилди.




