“КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ
2026-03-31 15:00:00 / Янгиликлар

Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад — ёш авлод онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳалоллик, адолат ва ватанпарварлик каби қадриятларни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбир давомида ўқувчилар ўз ижодий ишлари орқали коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, унинг оқибатлари ҳамда унга қарши курашиш зарурати ҳақида ўз қарашларини ифода этдилар.
Расм ишлари ва иншоларда болаларнинг мавзуга теран ёндашгани, адолатли жамият қуриш борасидаги фикр-мулоҳазалари алоҳида эътиборга молик бўлди.
Коррупцияга қарши курашни самарали йўлга қўйишда энг муҳим омиллардан бири — бу болаликдан бошлаб ҳалоллик ва қонун устуворлиги тамойилларини онгга сингдиришдир.
Танлов якунида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.



