Навбатдаги аппарат йиғилиши ўтказилди
2026-03-03 13:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз Раҳбарининг шу йил 11 февралдаги ПҚ-58-сонли қарорида 2026 йилда вилоятга хорижий туристлар оқимини 600 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказиш, 14 та янги жойлаштириш воситалари, 4 та туристик ташкилот, 2 та туризм маҳалласи фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Шунингдек, Конимех туманидаги Янгиқазған овули ҳамда Нурота туманидаги Кичиксой ва Мушкан қишлоқларини туризм соҳасига ихтисослаштириб “Туризм қишлоқлари”га айлантириш, Хатирчи туманида жойлашган Лангар ва Ангидон қишлоқларида туризм ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари ҳам белгилаб берилган.
Вилоятда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишида картошка экиш ишларининг бориши, чигит экишга тайёргарлик ҳолати муҳокама этилди.


