Навоийда Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати қурилади
2026-02-27 13:20:00 /
Айни пайтда Навоий шаҳри, "Ёшлик" МФЙ ҳудудида 504 ўринли Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати қурилмоқда.

Шунингдек, мактаб билан бирга, 222 ўринли ётоқхона ва 18х30 метр ўлчамдаги спорт зали қурилиши ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу объект қиймати 36,2 млрд.сўмни ташкил этади.
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида ушбу манзилда бўлди.


