"Беш ташаббус олимпиадаси ва Паралимпиадаси"нинг – 2026-йилги мавсумига старт берилди
2026-02-21 13:20:00 / Янгиликлар
Бугун ёшлар учун 5-маротаба ўтказилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси ва Паралимпиадаси"нинг 2026 йилги мавсуми Навоий шаҳрида тантанали тарзда очиб берилди! Ушбу спорт байрами вилоятимиз ёшлари учун янги марралар сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудуди ҳам бир вақтнинг ўзида онлайн тарзда боғланиб, ушбу муҳим тадбирнинг жонли гувоҳига айланди.
Ушбу муҳим лаҳзаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Спорт вазирлиги томонидан ажратилган спорт жиҳозлари жамланмалари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.


