Навоий вилояти Адлия бошқармаси фаолияти
2025-10-09 17:20:00 /

Шунга кўра,
1. Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2025 йилда (январь-октабрь ойлари) жами 330 та маҳаллаларда уйма-уй юриш, сайёр қабуллар ва “Адлия куни” тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда умумуий 95 391 та хонадонларда уйма-уй давомида 25 430 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқий муаммолари аниқланди.
Аниқланган муаммоларнинг 22 фоизи коммунал тўловлар ва коммунал хизмат кўрсатиш, 18 фоизи таси давлат хизматларини кўрсатиш, 26 фоизи таси уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, 18 фоиз таси субсидия олиш ҳамда 16 физ таси иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ.
Ушбу даврда ҳуқуқий муаммоларнинг 83% ижобий ҳал этиб берилди.
Аниқланган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш юзасидан ваколатли ташкилотларга нисбатан жами 418 та таъсир чоралари, хусусан 89 та тақдимнома, 11 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф, 318 та даъво аризаси киритилиб, аҳолига 679 та юридик тусдаги ҳуқуқий ҳужжат расмийлаштириб берилди.
Шунингдек, фуқароларга 11 350 та ҳуқуқий тушунтириш ишлари амалга оширилиб, 2 875 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.
Амалий ишлар давомида фуқароларнинг ФҲДЁ базасидан уларнинг яқин қариндошлари билан исм-фамилияси мослиги текширилиб чиқилиб, ахборот тизимидаги 136 та фуқаронинг хато ва камчиликлар бартараф этилган бўлса, 603 нафар пенсионерларга солиқ имтиёзлари қўлланилмаганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли солиқ имтиёзи қўлланилиши таъминланди.
Шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида янги хизмат кўрсатиш шартномалари тузилишига кўмаклашилди ва 27 мингдан ортиқ хонадонларга коммунал хизмат кўрсатиш аҳволи яхшиланди.
Маҳаллалардаги 204 нафар никоҳсиз яшаб келаётган фуқароларнинг қонуний никоҳлари расмийлаштирилиб, уларга никоҳ гувоҳномаси берилиши таъминланди.
Уйма-уй юриш давомида фуқароларга 4 301 та сайёр давлат хизматлари, 395 та ФҲДЁ хизматлари, 526 та нотариус хизматлари, 6 397 та бирламчи бепул ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва 342 та ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тайёрлаб берилди.
Бошқарма томонидан 2025 йил 1 январидан бошлаб, ҳар ойда вилоятнинг 11 та туман (шаҳар)да режа-графикка асосан биттадан маҳаллада “Ҳуқуқий маҳалла” концепцияси бўйича ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиш бўйича амалий чоралар кўриб борилмоқда.
2. Бошқарма томонидан ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ҳамда методик ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига 326 та нусха, маҳалла еттилиги аъзоларига 4 138 та нусхада методик қўлланмалар тарқатилди ва 10 та ҳужжат лойиҳаларининг намуналари тайёрлаб берилди.
Вилоят ҳудудидаги барча маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари учун ҳар ҳафтада бир маротаба “ЗООМ” электрон платформаси орқали янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини содда тарзда тушунтиришга қаратилган “Маҳаллада ҳуқуқий тарғибот куни” лойиҳаси амалга оширилиб, Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали 2024 йилда 400 дан ортиқ, 2025 йилда 483 га яқин қонун ҳужжатлари “маҳалла еттилиги”га етказилди.
Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини методик таъминлаш йўналишида вазирлик томонидан тайёрланган 24 турдаги методик қўлланмалар, мансаб йўриқномалари тарқатилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–103-сон қарори мазмун-моҳиятини маҳалла еттилигига етказиш юзасидан 50 га яқин ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Бошқарма томонидан 2025 йилда маҳаллий давлат ҳокимият органларининг норматив тусдаги 238 та қарор лойиҳаларидан 238 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат ҳисобига олинган ва 2 та қарор лойиҳасига мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилган.
Шундан, 212 та ерга оид вилоят ҳокимлиги қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 212 тасига ижобий хулоса берилган.
3. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказишни самарали ташкил этиш мақсадида бошқарма томонидан вилоят бўйича 2025 йилнинг ўтган даври давомида 4 320 та манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 38 мингга яқин буклет, флаер ва инфографикалар, 57 та қўлланма, 9 150 та кўргазмали тарғибот материаллари тайёрлаб тарқатилган.
Шу билан бирга, бошқарма томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида 2312 марта, меҳнат жамоаларида 464 маротаба, таълим муассасаларида 573 маротаба, махсус мактаб интернатлари ва тадбиркорлик субъектларида 1321 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди, 208 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан 2023 йилнинг
3 октябр куни имзоланган 1-сонли ҳамкорлик Меморандумига асосан ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан умумий ўрта таълим мактабларида “Адлия синфи” ташкил этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ–80-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасида ҳар бир маҳаллада “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам”, “Адлия куни”, “Ҳуқуқий тарғибот куни” ва “Ҳуқуқий билимлар ойлиги” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” танловини туман (шаҳар), вилоят босқич юқори савияда ўтказилди ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган “Адлия кутубхоналари” учун 1103 турдаги бадиий адабиётлар жойлаштирилди.
4. Бошқарма томонидан жиноятчиликни олдини олиш, криминоген жиҳатдан “қизил” маҳаллаларда содир этилаётган ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни маҳалланинг ўзида мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш, жиноятлар содир этиш сабабларини бартараф этиш амалиётини кунлик назоратга олиш бўйича алоҳида режа график асосида
3232 дан ортиқ манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Шу билан бирга, Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумларни ахлоқан тарбиялаш, маънавияти ва ҳуқуқий онгини ривожлантириш мақсадида 15 маротаба “Адлия билан мулоқот”,
8 маротаба “Ҳуқуқий ахборот куни” ҳамда 11 маротаба “Сиз қонунни биласизми” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги
“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сон қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш учун 3 383 та таъсирчан манзилли тарғибот тадбирлар амалга оширилган бўлиб, мазкур тадбирларга асосан вояга етмаганлар, хотин-қизлар, тарбияси оғир ёшлар ҳамда пробатсия ҳисобда турган шахслар жалб этилди.
Шунингдек, фирибгарлик ва бошқа шу каби жиноятлари олдини олишга қаратилган 4 мингга яқин турли кўринишдаги тарғибот материаллари (буклет ва флаер) аҳоли гавжум жойларда, хусусан ДХМ ва ФҲДЁ бўлимларига ташриф буюрувчи фуқароларга тарқатилди ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Менинг маҳалламда жиноятчилик бўлмайди” дастури ҳамда “Зукко китобхон” танлови, “Зиё улаш” аксияси доирасида 140 тага яқин тадбирлар ўтказилди.
Туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 61 та маҳаллада “Коррупсияни олдини олишда ҳар бир фуқаро масъулдур” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилган.
Шунингдку, янгидан сайланган 310 та маҳалла раислари учун жорий илнинг 20-28 май саналарида ташкил этилган ўқув-сенарларда коррупсиявий омилларни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври давомида 46 тага яқин вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотларида, 6 та жазони ижро этиш муассасида, вилоятдаги 38 та нотариус ва 125 та адвокалар иштирокидан коррупсияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Адлия бошқармаси томонидан коррупсияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида телеканаллар 11 маротаба ҳамда 18 маротаба радио (Навоий ФМ-101.6) орқали чиқиш амалга оширилган.
5. Ҳозирги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 400 дан ортиқ давлат хизматлари бўйича хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Давлат хизматлари марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 2025 йилда 544 962 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 24 426 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилган кўрсатилган.
Навоий вилоят адлия бошқармаси ФҲДЁ бўлимлари томонидан
2024 йил давомида 25 834 та туғилиш, 7 541 та никоҳ, 1 271 та никоҳдан ажралганлик ва 4 989 та ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган бўлса,
2025 йилда 18 638 та туғилиш, 5541 та никоҳ, 1017 та никоҳдан ажралганлик ҳамда 3575 та ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган.
Бундан ташқари, Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 2025 йилнинг 3 март кунидан 31 август кунига қадар ўтказиш белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар аксия доирасида “Ҳужжатларни текшириш ва хатоликларни тузатиш” бурчакларида 5670 та хатоликлар бартараф этилди, 41974 та далолатнома ёзувларига ЖШШИР бириктирилди ҳамда мурожаатлар асосида фуқароларга 27 418 та ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.
