Навоий шаҳрига 60 та янги автобуслар етиб келди!
2025-09-03 17:30:00 /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 25-мартдаги “Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПҚ-139 қарор ижроси таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳудудида 5 та янги йўналиш ташкил қилинди .Булар:
ШИ-1 “Кармана автошоҳбекати-Спутник қўргони”,
ШИ-2 “Навоиазот АЖ-Шарқ автостансияси”,
ШИ-3 “Кармана деҳқон бозори-Автомобил йўл бошқармаси”,
ШИ-4 ”Кармана автошоҳбекати-Темир йўл вокзали” ,
ШИ-5 “Малика автостансияси- Тинчлик қўргони”
Ҳозирда ушбу йўналишларда автобусларимиз тақсимланган ҳолда Навоий шаҳрининг деярли барча кўчаларни қамраб олган ҳолда йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Навоий вилояти Транспорт бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Навоий йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасасида диспетчерлик маркази ташкил этилган бўлиб ушбу марказда Навоий шаҳрида ҳаракатланаётган автобусларни реал вақт режимида кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек,юқорида қайд этилган ПҚ-59-сонли қарор ижросини таъминлаш моақсадида 2024 йил 22 июн санасида Навоий вилояти ҳокимининг “Навоий ва Зарафшон шаҳарларидаги шаҳар йўловчилар транспорти тарифларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида жамоат транспорти учун тўловларда шаффофликни таъминлаш, йўл кира ҳаққини электрон тў лов турларидан фойдаланишни рағбатлантириш ҳамда тариф режаларининг нархларини қатновлар сонига боғлаш тизими жорий этилган. Унга кўра йўловчилар электрон тўлов усули орқали 1 600 сўм нақд пул орқали эса 2 000 сўм миқдорида тўловларни амалга оширишади ҳамда элеcтрон тўлов орқали 1 соат ичида бир неча автобусдан фойдаланганда 1-автобус учун 1 600 сўм 2-автобус учун 1 000 сўм миқдорида 3-ва кейинги автобуслардан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тарифлар жорий этилган.
Шу жумладан, 2025 йилда Навоий вилоятида шаҳарлараро автобус қатновларини ривожлантириш мақсадида “Конимех -Тошкент“ йўналишида 2та “МИСС ИММА” ОК ва “ТОУРИСТ АНД СЕРВИCЕ” МЧЖ га тегишли, “Зарафшон-Тошкент” йўналишида 4 та “ЭРКИН ЭМИНА ЭХПРЕСС ТОУР”МЧЖ га тегишли, “Хатирчи-Тошкент” йўналишида 1та “ХАТИРЧИ ҲАМИД ТРАНС 777” МЧЖ га тегишли, “Диамонд Бус-2024” МЧЖ га тегишли 1та 2025 йилда ишлаб чиқарилган янги ва замонавий автобуслар олиб келинди ва ҳозирги кунда юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича фаолият кўрсатиб келмоқда.
