ИТАЛИЯДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
2025-12-23 13:15:00 / Эълонлар

Сиз ҳам тиббиёт соҳасида янги марраларни забт этишни хоҳлайсизми? Унда яна бир қадам олдинга ташлаш ва Италияда фаолият бошлаш вақти келди!
📌 Миграция агентлиги ва Италиянинг етакчи клиникалари билан ҳамкорликдаги махсус дастур орқали сизга Милан шаҳрида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш имконияти тақдим этилади!
Нима учун айнан ушбу дастур?
🧑💻 тиббиёт терминологиясига асосланган 6 ойлик бепул онлайн италян тили курси
🏥 курслар тамом бўлгандан сўнг, иш берувчи суҳбатидан муваффақиятли ўтганларга Италиянинг нуфузли клиникаларида иш бошлаш имконияти
🩺 сифатли тажриба, янги муҳит ва халқаро миқёсда ривожланиш имконияти
👩⚕️ Дастур аллақачон йўлга қўйилган ва дастлабки 10 нафар юртдошимиз Миланда италян тиббиёти стандартларини ўрганмоқда. Энди навбат сизда!
💪 Агар 3 йиллик иш тажрибангиз бўлса — демак сиз ҳам муносиб номзодсиз!
🚀 Имкониятни қўлдан бой берманг! Ўқув курсларида таълим олиб, Европада фаолият бошлаш йўлида илк қадамингизни ташланг!
📎 Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
📣 Яқинларингизга улашинг!
📰 Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
