Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳақида маълумот
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида содир этилаётган
йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш борасида амалга оширилган тадбирлар давомида, вилоят ҳудудидаги автокорхона ва ташкилотларда 450 маротаба, маҳаллаларда 350 маротаба, таълим муассасаларида 580 маротаба суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида, рўзномаларда 60дан ортиқ мақолалар, радиода 65 маротаба эшиттирув, вилоят ва республика телевидениесида 425 маротаба чиқишлар қилинган. Шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ЙҲХХ соҳасида қонунчиликка доир янгиликлар, ЙПХ инспекторлари фаолияти ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг тўққиз ойи давомида жами 600 маротаба чиқишлар қилинди.
Шунингдек, пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Диққат пиёда” 32 маротаба рейд тадбирлари ташкил этилиб, доимий равишда қоидабузар пиёдалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, белгиланган жойлардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб ҳаракатланиш борасида 260 маротаба тарғибот ишлари амалга оиширлган ва бу борадаги тарғибот ишлари давом эттирилмоқда. Шунингдек йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Тарғибот автокарвони” туманларда бошқарма бошлиғининг режа топшириғига асосан ўтказиб келинмоқда.
- Жорий йилнинг 9 ойи давомида йўллар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1282 та янги йўл белгилари, 1936 та йўл белгилар алмаштирилган, 400450 м2 йўл ётиқ чизиқлари чизилган, 20 та светофор объектлари ўрнатилган шундан: 10 таси транспорт светофори, 10 таси пиёда светофори, 51 та светофор объектлари и шлаш тартиби ўзгартирилган, 60 та пиёдалар ўтиш йўлаги янги чизилган, 993 та пиёдалар ўтиш йўлаги қайта тикланган, 1606700 м2 йўл қатнов қисми тамирланган 66 та қавариқ пиёдалар ўтиш жойи ўрнатилган– 84 км пиёдалар йўлаги ҳамда 65 км велойўлак қурилган.
Шунингдек, ЙҲХБ Техника назорати бўлими томонидан 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ва амалий тадбирлар қўшма режаси талаблари асосида йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, ноқонуний аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатаётган ҳайдовчиларга чоралар кўриш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ушбу режа асосида 4 та назорат гуруҳи ташкил этилган. (Вилоят Транспорт бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда)
Ушбу гуруҳлар иштирокида 2025 йилнинг 9 ойи давомида
735 маротаба рейд тадбирлари ўтказилиб, йўл ҳаракати ва йўловчи ташишда белгиланган талабларни бажармаган 7827 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
Ушбу 7827 та қоидабузар фуқароларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 3508 та транспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилган ва уларнинг барчасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари талабларига асосан, маъмурий чоралар қўлланилган. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Техника назорати бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2015 йил
11 ноябрь кунидаги “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт газлари ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишловчи автотранспорт воситалари хавфсизлигининг умумий техник тартибини тасдиқлаш тўғрисида” ги 326-сонли Қарор талабларига асосан, вилоят ҳудудида ноқонуний газ мосламаси ўрнатилган 111 та транспорт воситаларига, газ баллонлари синовдан ўтказилмаган 25 та транспорт воситаларига тегишли чора кўриш учун тегишли ташкилотларга 7 та тақдимномалар ва 2 та ахборотнмалар киритилган.
«Ғалла-2025» мавсумига жами 372 дона ғалла ўриш комбайнлари, 1744 та юк автомобиллар ва 97 та ёнилиғи мойлаш мосламаларини ташувчи автомашиналарни техник соз ва носозлиги бўйича техник ҳолати текшириб чиқилган.
«Пахта-2025» мавсумига жами 881 дона трактор, 1980 та тикамалар ва 240 дона нахта териш машиналари техник соз ва носозлиги бўйича техник ҳолати текшириб чиқилган ҳамда. Ҳар бир юқори унумли комбайнларининг тайёргарлиги юзасидан доимий назорат ишларини олиб бориш, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБда ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ҳар бир туманга ИИБ ЙҲХБ аппаратидан масъул ходимлар бириктирилиб, уларга комбайнларни таъмирлаш учун келтирилган эҳтиёт қисмларни жой-жойига ўрнатиш устидан назорат қилиб борилган.
Мавсум давомида юқори унумли комбайнларини бир худуддан бошқа худудга ўтказиш вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминланган холда патрул автомобиллари ёрдамида кузатувлар ташкил этилмоқда.
Бошоқли дон экинлари ҳосилини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўриб якунлаш мақсадида 149 та отряд ташкил этилди. Ушбу отрядларнинг тўхтовсиз, бенуқсон ишлаши учун эҳтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари захираси яратилган.
2025 йил ҳосил йиғими тадбирига шахсий юк ташувчи автомобилларни жалб этиш чоралари кўрилиб, жами
2025 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олишга жалб этиладиган қишлоқ хўжалиги техника ва механизмларининг тўлиқ таъмирланишини назорат қилиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ғалла мавсуми мобайнида уларнинг техник ҳолати кунлик кўрикдан, ҳайдовчи ва механизаторлар эса тиббий кўрикдан ўтказиб борилиши, ҳайдовчилар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ўтказиб борилиши юзасидан дон корхоналари қошида туманларда 7 та «Транспорт» корхоналари ташкил этилган бўлиб, ушбу корхона ва масъул ЙҲХБ ходимлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг кўрсатмасига асосан Жиззах вилоятида 16592 та 40 йилдан ошган фойдаланишга яроқсиз ва ишлаб чиқарилганига узоқ йиллар бўлган, маънан эскирганлиги сабабли муомаладан чиқарилиши лозим бўлган автотранспорт воситаларининг аксарияти қўлдан-қўлга утиб, техник таъмирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш устахоналарида эҳтиёт қисмларга ажратилиб, яроқсиз қисмлари металл қабул қилиш пунктларига топширилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан 16592 та транспорт воситаларини рўйхати шаҳар, туманлар ва маҳаллалар кесмида шакиллантирилиб уйма-уй юриб 2383 та тарнспорт воситаси хатловдан ўтказилди, шундан 917 таси фойдаланиша яроқли, 425 таси носоз, 250 таси бошқа ҳудудларга сотилиб кетганлиги аниқланди ва 791 та вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ РЎваИОБдан хисобдан чиқарилди.
Бугун мамлакатимиз раҳбари томонидан Ички Ишлар Органлари соҳавий хизматларига қаратилаётган юксак эътибор натижасида ходимларнинг хизмат фаолияти яхшиланиб, моддий техника баъзаси янгиланиб, хизмат учун зарур шарт-шароит ва кенг имкониятлар яратилмоқда.
Бугун Ички ишлар органлари соҳавий хизматларига қаратилаётган эътибор натижаси ва хизмат давомида наъмунали ютуқларга эришаётган ходимларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади. Шу ўринда айтиш жоизки, биргина ЙҲХ Бошқармаси ходимлари хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш учун Бошқарма аппарати учун 5 қаватли замонавий бино, Маъмурий амалиёт маркази, Рўйҳатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими биноларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Хусусан жорий йилнинг ўзида ЙПХ ходимлари учун 5 та BYD Chazo champion махсус хизмат автомашиналари топширилди. Қолаверса ИИВнинг тегишли буйруғига асосан 17 нафар ЙҲХБ ходимлари уй-жой билан таъминланган бўлса, 10 нафар ходимларга уй-жой ҳамда автомашина олиш учун бошланғич тўловлари тўлаб берилган.
Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёсини бойитиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонлик бўйича билимларини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг Жиззах ДПУдаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейга саёҳати уюштирилди.
Шунингдек, Жиззах воҳаси тарихидан ўрин олган мазкур зиёратгоҳ шифобахш ва муқаддас булоқлари, бир-биридан гўзал ва мафтункор гўшалари, ўзига хос табиати билан ҳар қандай киши дилини масрур этади. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармаси ходимлари Саъд ибн Абу Ваққос зиёратгоҳига ташриф буюришди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари зиёратгоҳ ҳудуди билан танишар экан Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ҳовуздаги “муқаддас балиқлар” шунингдек бу ердаги муқаддас булоқ Саъд ибн Абу Ваққос булоғи тарихи билан яқиндан танишди.
Дарҳақиқат, тарихий қадриятларга ҳурмат, эътибор келажакка бўлган эътибордир. Ижтимоий ҳимоя ойлиги доирасидаги бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ўрда экологик боғига ҳам ташриф буюришди.
Мазкур боғ тарихи ва бугуни билан яқиндан танишган ходимларнинг яна бир бор маънавий бойлиги мустаҳкамланди. Боғ қаридан жой олган манабу тепаликдаги тасвирларда деҳқонлар қўзғолони тасвирланган. Айрим манбаларда бу Жиззах қўзғолони тасвирлари эканлиги келтирилган. Ходимлар шу куни Жиззах қўзғолони ва унинг тарихини яна бир ёдга олдилар. Тарихсиз келажак йўқ ҳа, Жиззах қўзғолони, шаҳидлар хотирасини абадийлаштириш монументи булар тарихдан сўзловчи ёдгорликдир.
Ўрда экологик боғидаги “Бобо Якка” зиёратгоҳида ҳам бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари бу ерни ҳам зиёрат қилишди. Ўтганлар руҳига хурмат келтирилиб, дуо қилинди.
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда ЙПХБатальёни инспекторлари иштирокида “Фуқаролар билан ишлаш модули" асосида ходимларда мулоқот психологияси мавзусида семинар-тренинглар доимий равишда ташкил этилиб келинмоқда дейди: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Аббос Дадашов.
Мазкур семинарда йўл-патруль хизмати инспекторлари фуқаролар билан муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича зарур амалий кўникмаларни шакллантириш лозимлиги таъкидланди. Ходимларнинг фуқаролар билан юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда тезкор ва адолатли қарор қабул қилишига доир интеллектуал ва касбий профессионаллигини мустаҳкамлаш бўйича тушунчалар берилиб, доимий тарзда бундай семинар машғулотлари ўтказилади.
