Ҳокимият ҳақида
Жиззах вилояти 1973-йил 29-декабрда ташкил етилган. Вилоят шимоли-шарқда Қозоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти, жануби-ғарбда Самарқанд, Навоий вилоятлари, жануби-шарқда Тожикистон Республикаси билан чегарадош.
Маъмурий маркази – Жиззах шаҳри. Вилоят майдони 21,2 минг км2 бўлиб, республика умумий майдонининг 4,7 фоизини ташкил етади. Жиззах вилоятида 12 та туман
(Aрнасой, Бахмал, Дўстлик, Ш.Рашидов, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Янгиобод, Фориш, Ғаллаорол), 7 та шаҳар (Гагарин, Даштобод, Дўстлик,
Жиззах, Маржонбулоқ, Пахтакор, Ғаллаорол), 8 шаҳар ча (Бўстон, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Ўсмат, Учқулоч, Янгиқишлоқ, Қўйтош) мавжуд. Aҳолиси 2024-йил феврал ойи ҳолатига кўра 1 507 004 кишини ташкил етади.
Ҳудуд ранг-баранг табиий манзаралари, ноёб ва екзотик релйефи, ўзига хос мўтадил иқлимига ега. Зомин, Бах мал, Фориш ва Янгиобод тоғлари ва тоғ ёнбағирларида арчазорлар, бодомзорлар, ёнғоқзорлар, камёб шифобахш ўсимликлар мавжуд.
Вилоятнинг Aрнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Зарбдор, Зафаробод ва Шароф Рашидов туманлари вилоят қишлоқ хўжалиги юкини йелкасига олган. Бу туманларда деҳқон ва
фермерлар ғалла, пахта, пилла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йетиштиришда юқори ҳосилдорликка еришмоқдалар.
Вилоятнинг умумий екин екиладиган майдонларининг 261,2 минг гектари суғориладиган, 993,4 минг гектари лалми йерлардир. Ушбу йер майдонлари, асосан, Сирдарё дарёсидан 127 км узунликдаги Жанубий Мирзачўл канали орқали сув олади. Шунингдек, узунлиги 123 км бўлган Сангзор дарёси ва 94 км узунликдаги Туятортар канали орқали Зарафшон дарёсидан сув олади.
Вилоятда олтин, мис, волфрам, волластонит, қўрғошин, рух, оҳактош, мармар, силикат ва бошқа қурилиш матери аллар захираси мавжуд. Вилоятда табиий ресурсларга бой 40 та кон мавжуд. Жумладан, 1 та олтин, 2 та кумуш, 3 та рангли металл конлари бор. Ҳозирги кунда бу конлардан республика ва вилоят иқтисодиёти учун фойдали бўлган материаллар қазиб олинмоқда. Минерал хом ашё ресурсларининг асосий захираси Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Фориш, Зафаробод туманлари ҳудудига тўғри келади. Бахмал туманида қопланувчи тош, мармар, оҳактош, Ғаллаорол туманида семент хом ашёси, волластонит, мармар, Ш.Рашидов туманида мармар, силикат маҳсулотлари хом ашёси, абразив, корунд, Фориш туманида семент хомашёси, қумшағал захираси мавжуд.
Жиззах вилояти тарихининг жуда бойлиги ва ўзига хос лиги, шу билан бирга, замонавий тараққиёт имкониятлари кенглигидан келиб чиқиб, халқаро ташкилотлар ва хорижлик сайёҳларни оҳанрабодек ўзига тортиб келмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёйевнинг ўтган бир ярим йил ичида Жиззах вилоятига қилган уч марта ташрифлари натижасида вилоят аҳолисининг кўп йиллардан бери орзусига айланиб келаётган қурилиш ишлари, арзон уй-жойлар, кўприклар қурили ши, йўлларни кенгайтириш ишлари жадаллашиб, Жиззах шаҳри ўзгача қиёфа касб етди. Вилоятнинг ҳудуди табиий-географик жиҳатдан, тоғ, тоғолди, адирлик ва даштлик йерлардан иборат. Вилоят шимол ва шимоли-шарқдан Мирзачўл, ғарб ва шимоли-ғарбдан Нурота тизмалари, жанубдан Туркистон, Моргузар тоғлари, шарқдан Жиззах чўллари билан чегараланади.
Воҳанинг қулай жойлашуви, табиий иқлим шароити, Сангзор ва Зоминсув дарёлари водийсида, Моргузар, Туркистон, Нурота тизмаларидан бош олувчи ўнлаб сой, чашма,булоқлар ҳавзасида деҳқончилик учун обикор ва лалмикор йерларнинг мўллиги, чорвабоп тоғолди ва дашт яйловлари нинг бепоёнлиги сабабли, бу ўлка Марказий Осиё аҳолисининг илк шаклланган марказларидан бири ҳисобланади.
