Ахборот хизмати ҳақида

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бўлим фаолияти ҳокимлик ва унга ҳисобдор идораларнинг фаолиятини, вилоятда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ёритишга ҳамда жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатиш ва ташкилотнинг медиа майдонида тўғри ўрин эгаллашига қаратилган.
Ахборот хизматининг устувор вазифаларига қуйидагилар киради:
— Вилоят ҳокими томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
— Кенг жамоатчиликни ҳокимлик фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;
— Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
— Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобил тармоқларни ривожлантириш;
— Ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш ва бошқалар.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Телефон: 72-226-31-32
Рамий веб-сайтга ахборотларни жойлаштириш ва янгилаш учун масъул шахс:
Оқилов Алишер
Телефон: 72-226-31-32
