Йўриқнома ва атамалар

Сайтдаги бош менюлар сони 7 тани ташкил этиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳокимият ҳақида – Жиззах вилояти ҳокимлиги фаолияти, ташкилот тузилмаси, шунингдек, раҳбарият, марказий аппарат, тизим ташкилотлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, жамоатчилик кенгашлари, мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгаши таркиби ҳақидаги маълумотлар;
Фаолият – Ўзбекистон Республикасининг Давлат дастурлари ижроси ҳамда Коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботлари, алоқа каналлари, соҳаларга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Давлат хизматлари – Давлат хизматлари ягона реестрига киритилган хизматлар архиви, вилоят ҳокимлигининг интерактив хизматлари, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатлар – Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотлар, Конституция, фаолиятига оид қонун ва қарорлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси, амал қилиб турган ҳамда ўз кучини йўқотган ҳужжатлар;
Очиқ маълумотлар – Очиқ маълумотлар порталларида эълон қилинган Жиззах вилояти ҳокимлиги фаолиятига оид маълумотлар, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3299-сон буйруғи ижроси бўйича очиқ бюджет маълумотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон Фармонида назарда тутилган очиқ маълумотлар, кўп бериладиган саволлар ва соҳалар бўйича инфографикалар;
Ахборот хизмати – ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар режалари, ҳокимлик фаолияти ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида кундалик янгиликлар, раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари, воқеалар тақвими, матбуот анжуманлари ва брифинглар, пресс-релизлар;
Боғланиш – Коррупциянинг олдини олиш ва қайта алоқа тизимлари, ҳокимликка тегишли барча телефон рақамлар рўйхати, форум ва сўровномаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, бош саҳифада
Интерактив харита – шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари, алоқа маълумотлари ва манзиллари ҳақидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади.
