Ҳудудда аҳолининг заиф қатламлари учун маълумот
Маҳаллаларда кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар, камчиликлар ҳамда устувор вазифалар тўғрисида МАЪЛУМОТ
I. Кам таъминланган оилалар бўйича.
Статистика агентлиги маълумотига асосан 01.01.2025 йил ҳолатига вилоятда 180,2 минг нафар камбағал аҳоли мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 11,8 фоизни ташкил қилган.
“Камбағал оилалар реестри”га киритилган аҳоли сони 103,2 минг нафар (23,719 минг та оила), камбағаллик даражаси 6,7 фоиз.
Ўртадаги фарқ, камбағал аҳоли сони -77 минг нафар, камбағаллик даражаси -5,1 фоиз.
II. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўйича.
Вилоятда жами 540 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган якка-ёлғиз ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар (шундан, 199 нафари ёлғиз кексалар, 107 нафари ёлғиз яшовчи кексалар, 68 нафари ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар ва 166 нафари ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сонли қарорига асосан 2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди. Жумладан:
1. уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати – “Ёлғиз кекса” реестрида турган ётоқ шароитидаги ва парваришга муҳтож (0-116 балл) шахсларга;
2. уй шароитида қараб туриш хизмати “Камбағал оилалар” реестрида турган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи ётоқ шароитидаги (0-53 балл) шахсларга;
3. тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати - “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ва “Камбағал оилалар” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона” реестрларида турган жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган (0-62 балл) шахсларга;
4. кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати - Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ва “Камбағал оилалар” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона” реестрларида турган (0-62 балл) шахсларга;
5. шахсий ёрдамчи хизмати - 18 ёшдан 55 ёшгача аёллар ёки 60 ёшгача эркаклар, кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб
6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда; биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган шахс, биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда.
Бугунги кунда, 1) уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун 722 та 2) уй шароитида қараб туриш хизматига 398 та
3) тиббий-ижтимоий реабилитация хизматига 262 та 4) кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматига 87 та, 5) шахсий ёрдамчи хизматига 8 та, жами 1 477 та ваучер шаклланиб хизматлар кўрсатилмоқда.
Ногиронлиги бўлган болаларга “Кундузги парвариш” хизматини ташкил қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
27 февралдаги 126-сонли қарорига асосан ногиронлиги бўлган болалар учун ҳар бир туман (шаҳар)да 1 тадан тадбирорлар томонидан “Кундузги парвариш” хизматини ташкил қилиш белгиланган.
Бугунги кунга қадар, вилоятда жами 13 та “Кундузги парвариш” хизматини ташкил қилиш учун тадбиркорлар рўйхатдан ўтиб, 13 та ҳудудда ишга туширилган, 193 нафар ногиронлиги бўлган болалар “Кундузги парвариш” хизматига қамраб олинган.
III. Ногиронлиги бўлган шахслар бўйича.
Вилоятда 2025 йил 1 октябрь ҳолатига ногиронлиги бўлган шахслар 45 619 нафарни ташкил қилади. (шундан, ногиронлиги бўлган болалар 8 881 нафар, 1-гуруҳ ногирони 3 904 нафар, 2-гуруҳ ногирони 29 749 нафар, 3-гуруҳ ногирони 3 805 нафар).
Ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга протез ортопедия ва реабилитация техник воситалари ажратиш тизими электронлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 августдан бошлаб муҳтож шахслар протез ортопедия маҳсулотларини электрон ваучер асосида уйларида турган ҳолда буюртма беришлари ва “Uzum market” иловаси орқали яшаш хонадонларига етказиб бериш тизими йўлга қўйилди.
2025 йил январ ойидан бугунги кунгача ваучер асосида 3,0 минг нафар муҳтож шахслар протез ортопедия маҳсулотлари билан таъминланган. Шундан, 2,2 минг та реабилитация техник воситалари,
0,8 минг та протез ортопедия маҳсулотларини ташкил қилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2025 йилдаги ПҚ-85-сонли қарорнинг 2-иловасига асосан Жиззах вилоятида 3 057 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган.
Мазкур Фармон билан қуйидаги ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилади.
1. Ижтимоий солиқ ставкаси – юридик шахсларга 1 %, якка тартибдаги тадбиркорларга 0 %;
2. Солиқ ставкаси – текстил қорхоналарида ходимлар сонининг 15 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар ёки камбағаллик реестрига киритилган шахслардан иборат бўлса, фойда солиғи 2 %, ижтимоий солиқ 1 %;
3. Ходимлар сонининг 25 фоизи (4 нафардан кам бўлмаган ҳолда) ногиронлиги бўлган шахслар бўлса, электрон кооперация порталида тўғридан-тўғри шартнома қилишга рухсат берилади, ер, мол-мулк ва айланма солиқдан озод этилади;
4. 10 нафар ногиронлиги бўлган шахсни ишга қилган тадбиркорга (сурдо-таржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматларини ташкил қилиш учун) 50 млн сўмгача субсидия ажратилади.
5. Ногиронлиги бўлган шахсларни 3 ой давомида узлуксиз бандлигини таъминлаган ҳамда еҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаган тадбиркорларга 500 млн сўмгача субсидия ажратилади.
Мазкур Фармонда белгиланган имтиёзларни тадбиркорлик субъектларига кенг тарғиб қилиш, тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилганлиги натижасида амалда 2 731 нафар (режага нисбатан 89 %) ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги таъминланган.
Ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спортга қамраб олиш бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 августдаги ПҚ-389-сонли қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спорт турларига жалб қилиш белгиланган.
Вилоятда 2025 йил якунига қадар жами 1 858 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спортга қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, шундан тўққиз ойлик режа 1 555 нафар этиб белгиланган бўлиб амалда 1 592 нафар ёки режага нисбатан 102 фоиз ногиронлиги бўлган шахслар спортга жалб этилган.
