Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2025 йил 3 чорак УМУМИЙ ҲИСОБОТ
2025-10-30 08:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2025 йил 9 ойи давомида жорий йилга мўлжалланган йўл харитасида режалаштирилган ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш, назорат қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳаларида ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Иловага мувофиқ тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги чора-тадбири ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27 сентябрь кунги 152-3-0-Q/21-сон қарори билан вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси ташкил этилган.
II. Сиёсат ва тартиб-таомиллар
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 03-07/6280-сонли хатига ва 18 октябрдаги 01-07/6859-сонли тавсияларига мувофиқ вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички идоравий ҳужжат намуналари:
- вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати;
- вилоят ҳокимлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти;
- вилоят ҳокимлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;
- вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;
- вилоят ҳокимлиги тизимида ходимларни коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;
- вилоят ҳокимлиги тизимида контрагентларни текширишга оид йўриқнома;
- вилоят ҳокимлиги тизимида ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;
- вилоят ҳокимлиги тизимида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти;
- вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизими ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича низом;
- вилоят ҳокимлиги тизимида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш регламенти;
- вилоят ҳокимлиги одоб-аҳлоқ намунавий қоидалари;
- вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шуъбасининг фаолияти тўғрисидаги намунавий низом;
- давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низомлари ишлаб чиқилиб вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 306-3-0-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланиб, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асослар яратилиб амалиётга татбиқ этилиши таъминланиб, вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтда жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2024 йил 14 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 379-3-0-Қ/24-сонли қарори тасдиқланган.
2025 йил 6 ойи давомида вилоят, шаҳар-туман ҳокимликлари фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатлар коррупциявий нормаларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликларида қабул қилинган фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатларда коррупциявий нормалар аниқланмади.
III. Хавф-хатарларни баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2022 йил 30 ноябрдаги “Вилоятда Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 611-3-Q/22-сонли қарори тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарорига мувофиқ, вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2025 йил январь ойида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларини барча функция ва вазифаларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича баҳолаш ўтказилиб, ҳокимликнинг бирлашган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган функция ва лавозимлар рўйҳати тузилиб, аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича коррупцияга қарши курашиш дастури ишлаб чиқилди ва “E-antikor.uz” электрон платформасида жойлаштирилиши таъминланди.
Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларини барча ходимлари маҳаллий ҳокимлик органларининг айрим мансабдор шахслари томонидан содир этилган жиноий хатти-харакатлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ йўл қўйилаётган салбий ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилиб огохлантирилди хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом, ходимларнинг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизми, хабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатлари мавжудлиги тўғрисидаги ички идоравий ҳужатлар билан таништириб тилхатлар олинди.
IV. Амалга ошириладиган коррупцияга қарши курашиш тартиб таомиллар
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг 2025 йилга мўлжаллаб тузилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан назорат режасига мувофиқ, вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туманлар ҳокимликларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш текширув шаклида ўтказилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши сиёсати билан таништирилганлиги, коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш бўйича алоқа каналларининг мавжудлиги, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари ва тартиби, харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларнинг мажбурий текширилишининг ўтказилиш аҳволи, манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганиб чиқилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича тушинтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.
Вилоят ҳокимининг маҳаллий ҳокимликлар ва давлат органлари ходимларига коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бориш тўғрисидаги мурожаати вилоят ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиб, 2025 йил 5 март куни “Жиззах ҳақиқати” газетасида чоп этилиши таъминланди.
2025 йил ойи давомида коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларга оид қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича 34 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди, шундан 1 марта телевидениеда (2024 йилда 1 та), 1 марта вилоят газетасида, 34 марта вилоят ҳокимлиги веб-сайт ва бошқа электрон воситаларида ( 2024 йилда 5 та), 27 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ( 2024 йилда 4 та) олиб борилди, шундан 15 та семинарлар ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда 15 маротаба ёзма ҳуқуқий тарғибот чиқишлар орқали профилактик чора-тадбирлар ўтказилди.
2025 йил 18-апрель куни вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати медиа марказида “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мавзусида матбуот анжумани, 2025 йил 17-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21-апрелдаги ПФ-71-сонли Фармони ва ПҚ-147-сонли Қарори билан белгилаб берилган “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишини янгича тизим асосида ташкил этиш юзасидан белгиланган асосий вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, Жиззах шаҳар, Ғаллаорол, Пахтакор, Зафаробод, Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Зарбдор, Фориш, Шароф Рашидов, Zomin,Yangiobod, Forish va Baxmal туман ҳокимликларида жами 344 нафар бошқарув ходимлари умумий, коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган лавозимларда ишловчи ходимларга нисбатан махсус коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши ҳамда янги ишга қабул қилинган ходимларни коррупцияга қарши кураш бўйича билим ва кўникмалари оширилиши таъминланиб, ходимлар коррупцияга қакши курашиш сиёсати, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низоми, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари билан таништирилиб, тилхатлар олинди.
Ишга номзодларни текшириш
Ҳокимлик тизими ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш, юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик, шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5177-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.
2025 йилнинг ойи давомида вилоят ҳокимлигида 12 та вакант иш жойларига ходимлари ишга қабул қилиниб, ишга қабул қилиш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6-июлдаги ПФ-5177-сонли қарорига мувофиқ очиқ танлов асосида амалга оширилиб, танловда ғолиб деб топилган номзодлар меҳнат шартномаси тузилмасдан олдин манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом ва ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома талабларига риоя қилган ҳолда текширувлар ўтказилиши таъминланди.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 03-07/6280-сонли хатига ва 18 октябрдаги 01-07/6859-сонли тавсияларига мувофиқ вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 306-3-0-Q/22-сонли қарори билан “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом” тасдиқланиб манфаатлар тўқнашуви тартибга солинган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2024 йил 14 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 379-3-0-Қ/24-сонли қарори тасдиқланган. Манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналлари Facebook ижтимоий тармоғидаги алоқа канали (https://www .facebook .com/jizzaxviloyathokimligi), Телеграм массенжеридаги алоқа канали (@Viloyat_hokimiga_murojaat), ишонч телефони(+998722220695), Расмий веб-сайтдаги алоқа канали (https://jizzax. uz/korrupsiya/), Электрон почта манзили (Jiz/korrupsiya@ exat/uz) алоқа каналлари йўлга қўйилиб, вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилиб, келиб тушган мурожаатларни коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходими томонидан қабул қилиниши, дастлабки текширувдан ўтказилиши, манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабарларни қабул қилиш реестрини юритилиши ва мурожаатларни рўйхатга олиш, хабар берувчининг анонимлигини таъминлаш тартиби жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ вилоят ҳокимлиги , шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви бўйича тақдим қилинган йиллик декларация ва ишга қабул қилишда тақдим қилинган декларация аризалари таҳлил қилиниб , манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.
Коррупцияга қарши қоидаларни шартномаларга киритиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6313-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2022 йил 5-августдаги 254-3-0-F/22-сон фармойиши қабул қилиниб, унга мувофиқ вилоят, шаҳар-туман ҳокимликларида бўш иш ўринларига ходимларни ишга олишда тузиладиган меҳнат шартномаларида ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тавсиявий характердаги коррупцияга қарши курашиш шартларидан фойдаланиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар юборилиб, амалиётга тадбиқ этилган.
2025 йил 9-ойи давомида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ишга қабул қилиндан барча ходимлар билан меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш шартлари киритилиши таъминланиб, ходимларга коррупцияга қарши курашиш шартлари шартномасида таништирилиши назоратга олиниб, танишганлигини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйҳати шакллантирилди.
Контрагентларни текшириш
Контрагентларни текширишга оид йўриқномага мувофиқ, ҳокимлик ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, контрагент билан шартнома тузиш тўғрисидаги қарорни тегишли даражада коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштирилган ҳолда қабул қилиш имконини берадиган тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текшириш механизми амалиётга татбиқ этилган.
2025 йил 9 ойи давомида вилоят ҳокимлигида тузилган 83 та хўжалик шартномалари, ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тузилган хўжалик шартномалари бўйича шартномовий муносабатга киришишдан олдин барча тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ижрочилар томонидан текширувлар ўтказилиши назоратга олиниб, ҳокимликлар бош хисобчилари томонидан ҳисобот даврида тузилган хўжалик шартномалари тўғрисидаги маълумот, контрагентларни текшириш реестрлари ва контрагентларни текширилганлиги тўғрисидаги хулосалар расмийлаштирилиши таъминланди.
V. Таълим ва коммуникация
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимлиги ва унинг ҳузуридаги бошқарма ва ташкилотлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимларини Виртуал академия базавий ўқув курсида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини оширадиган ходимлар тўғрисидаги маълумот 2025 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилиши таъминланди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларнинг ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга оид тарғибот тадбирлари доирасидаги фаолиятини 2025 йилда тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
2025 йил 9-ойи давомида вилоят ҳокими томонидан тақдиқланган ҳокимлик ходимларини этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус(қўшимча) ўқитиш ҳамда ишга қабул қилинган ходимларни коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйича режа ва жадвалига мувофиқ вилоят, Жиззах шаҳар, Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой, Зафаробод, Пахтакор, Шароф Рашидов, Зарбдор, Фориш ва Ғаллаорол, Zomin va Yangiobod туман ҳокимликларида ўқув семинар машғулотлари ўтказилиб, ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлари, коррупцияга қарши курашиш сиёсати, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий ҳатти-харакатлар учун жиноий, интизомий ва маъмурийлар жавобгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллари ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мавзуларида тушинтириш ва тавсиялар берилди.
VI.Коррупциявий хатти–харакатлар ва хуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар
Ҳокимликлар тизими ходимлари томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб ўқув машғулотларида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари эътиборларига етказилиб, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва тегишли таъсир чораларини кўришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ҳақида келиб тушган хабарлар билан ишлашнинг асосий тамойиллари, шунингдек рўйҳатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш, ташкилот раҳбарига ҳисобот тақдим этиш тартиби, вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентига мувофиқ жорий этилди.
2025 йил 9 ойи давомида вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларига нисбатан алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-харакатлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмади.
Ҳокимлик тизимида ходимлар томонидан коррупцион ва бошқа жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, вилоят ДХХ масъул ходими билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилиб, ходимларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунлари ҳамда этика ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушинтириш ва топшириқлар берилди.
VII. Мониторинг ва назорат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Илова мувофиқ тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги чора тадбири ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябр кунги 152-3-0-Q/21 -сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбасини ташкил этилиб ижроси таъминланди ва давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди.
VIII. Аниқланган қоидабузарликлар ва уларга таъсир чоралари
2025 йилнинг 9 ойи давомида 3 ҳолат юзасидан давлат харидлари ҳужжатларини қонунийлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.
Зомин тумани ҳокимининг ўринбосари Х.Яхшибоев ва Зарбдор тумани ҳокимининг ўринбосари Х. Муллажановлар лавозимга тайинлангандан кейин иш фаолиятлари давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мағкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Tадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйҳати тўғрисида”ги 103-сонли Қарорга асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик субъектлдарини ташкил этишга, уларнинг муассиси бўлишга , тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақди эмаслиги белгиланган бўлсада, фермер ва тадбиркорлиги мавжудлиги тўғрисида туман ҳокимига билдирги ёки декларация орқали маълум қилмаган ҳамда огохлантиришларга қарамасдан тугатиш ёки таъсисчиликдан чиқиш чорасини кўрмасдан, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун талабларини қўпол равишда бузилишига йўл қўйганлиги аниқланди.
Хизмат текшируви ҳужжатлари туман ҳокимликларига одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқишлик учун юборилди.
IX. Хулосалар
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2025 йил давомида вилоят, шаҳар-туман ҳокимликлари ходимларнинг ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга оид тарғибот тадбирлари доирасидаги фаолиятини тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Вилоят ҳокимлигида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига талабларига риоя қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этилиб, асосий эътибор ходимларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилганлиги сабабли салбий ҳолатларга йўл қўйилмади.
X. Коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тадбир режалар
Вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш учун кадрлар билан ишлаш ва давлат харидлари йўналишида бюрократик тўсиқларга чек қўйиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартиришга қаратилган автоматлаштирилган тизим жорий этиш.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси раҳбари С.Мелибаев
