Жиззах делегатсияси Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия II Ҳудудлараро кенгашида иштирок этди
2025-10-24 10:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов ҳамда вилоят тадбиркорлари иштирок этишди.
Мазкур кенгаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокимияти ва Россия Федерацияси Нижегород вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамда ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.
Шунингдек, Жиззах вилояти делегатсияси Томск вилояти губернатори Владимир Мазур, Омск вилояти губернатори Виталий Хотсенко ҳамда бошқа ҳудудлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Суҳбатлар чоғида ҳудудлар салоҳияти, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
З.Азимов Россия вилоятлари раҳбарларини Жиззах вилоятига ташриф буюриб, инвеститсион лойиҳалар билан яқиндан танишишга таклиф этди.
Бундан ташқари, Калуга вилояти ҳокимининг ўринбосари Владимир Потемкин билан учрашув ўтказилиб, Калуга вилояти раҳбарининг келаси йилнинг биринчи чораги якунида Жиззах вилоятига расмий ташрифи бўйича музокаралар олиб борилди.



