Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу савдо ярмаркасига Сингапурда импорт-экспорт ва логистика соҳасида фаолият олиб бораётган йирик компания ва савдо тармоқлари вакиллари таклиф этилган бўлиб, тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш майдонига айланди.
Мазкур ярмаркада BMB HOLDING вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, BMB Za’faron бренди остида етиштирилган табиий доривор ўсимлиги ва зафаронли маҳсулотларни иштирокчиларга тақдим этдилар.
Кўргазма давомида Ҳолдинг вакиллари HL IMPEX, Singapore Food Agency, HAO, Singapore Indian Chamber of Commerce & Industry, Mohammed Mustafa & Samsuddin Co. Pte. Ltd., HSG Global ва Genlogix ташкилотлари вакиллари билан яқин истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида музокаралар ўтказиш юзасидан келишувга эришди.



