Жиззах шаҳрида Сайхон маҳалласига янги бино фойдаланишга топширилди
2025-03-24 08:05:00 / Янгиликлар

Маҳалладаги муҳим воқеалардан бирига айланган ушбу тадбир тантанали тарзда ўтказилди. Очилиш маросимида маҳалла фаоллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этиб, янги бинонинг рамзий калити топширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини учун махсус қурилган бу иншоот фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Янги бинода маҳалла аҳолиси учун мўлжалланган турли тадбирлар, учрашувлар ва маслаҳатлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳудуд аҳолиси янги бинога эга бўлиш орқали маҳалла фаолиятини янада ривожлантириш, фуқароларга қулайлик яратиш ва ижтимоий фаолликни ошириш имконига эга бўлди. Бу эса маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда маҳалла институти ривожига катта эътибор қаратилиб, фуқаролар йиғини бинолари замонавий талабларга мос равишда қурилмоқда. Сайхон маҳалласидаги янги иншоот ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир.
