Пахтакор туманида ноқонуний реклама баннерлари олиб ташланмоқда
2025-03-17 10:00:00 / Янгиликлар

Тартибга солиш ишлари доирасида расмий рухсатномасиз ўрнатилган баннерлар аниқланиб, савдо дўконлари эгалари уларга тегишли ҳужжатларнинг йўқлиги сабабли ноқонуний ўрнатилган рекламалар олиб ташланмоқда.
Бу жараён ҳудуднинг ташқи қиёфасини яхшилаш ва ноқонуний реклама воситаларидан тозалаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мутасадди идоралар ноқонуний рекламаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилишини ва барча тадбиркорлар қонуний талабларни бажариши кераклигини таъкидламоқда.
Шу билан бирга, расмий рухсатнома асосида ўрнатилган реклама воситаларига ҳеч қандай чеклов қўйилмайди.
Ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган дўкон эгалари тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун маҳаллий ҳокимият ва реклама бўлимларига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқдир.



