Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ҳамид Ҳасановнинг тақдимоти ўтказилди
2025-01-18 17:30:00 / Янгиликлар

ПҚ-468-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 10 январда тасдиқланган “Назорат режаси”да қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришсоҳасида 12 та йўналишда 123 та топшириқлар ижросини амалга ошириш механизмини аниқ белгилаб берилган.
Қарорнинг 7-иловасига асосан вилоятда 2025-2026 йилларда 192,827 млрд. сўмлик жами 39 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари белгиланган.
Жумладан, 2025 йилда 112,732 млрд. сўмлик жами 23 та ижтимоий соҳа объектларида (6 та янгидан қуриш17 та реконструкция) жумладан, 17 та мактаб
(3 та янги 14 та таъмир), 3 та МТМ (1 та янги 2 та таъмир), 3 та соғлиқни сақлаш ( 2 та янги1 та таъмир) объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари белгиланган.
Мазкур объектларнинг барчаси Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан жорий йилги “Инвестиция дастури”га киритилган бўлиб, бугунги кунда объектларда лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Жиззах давлат педагогика университетининг ўз маблағи хисобидан лойиҳа қиймати 2,540 млрд. сўмлик Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган бош биноси ҳудудидан мавжуд хожатхона биносини бузиш ва ўрнига автотураргоҳ, хожатхона биноси ва усти ёпиқ теннис майдонини қуриш белгиланган.
2025-2026 йилларда йўл инфратузилмасини қуриш ва таъмирлаш бўйича 22 та лойиҳага 229,6млрд. сўм маблағ ажратиш белгиланган.
Жумладан, 2025 йилда 15та лойиҳага 119,4млрд. сўм ажратилиб, 142 км узунликдаги автомобиль йўли ва 160,5пм узунликдаги кўприклар реконструкция қилинади.
Шундан, 9 та лойиҳага Республика бюджетидан 32,5 млрд. сўм. маблағ ажратилиб, 87 км йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бундан ташқари, 6талойиҳага 83,9млрд. сўм. Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали 55км йўлларни ҳамда 160,5пм узунликдаги кўприкларни қуриш ва таъмирлаш белгиланган бўлиб, Автомобиль йўллари, Инвестиция бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича Республика вазирлик ва идоралар билан тизимли ишларни олиб борамиз.
Мисол учун: Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4Р36 “Ш.Рашидов-Фориш-Навоий” йўналишидаги 107км автомобиль йўлини реконструкция қилиш объектининг умумий қиймати 114,0 млрд. сўмдан 2025 йилда 50,0 млрд. сўм Халқаро молия институтлари маблағини жалб қилиш белгиланган.
2025-2026 йилларда Ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича бўйича 7талойиҳага 115,6млрд. сўм маблағ ажратиш белгиланган.
Жумладан, 2025 йилда 4 та лойиҳага 64,6млрд. сўм маблағ ажратилади.
Шундан, 3 та лойиҳага Республика бюджетидан 7,6 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 9,8 км ичимлик сув тармоқлари, 2та ичимлик сув иншооти ва 1таоқова сув иншоотларида қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, Пахтакор туманидаги қурилиши тугалланмаган 24,1км оқова сув тармоқлари хамда 1 та оқова сув иншоотини реконструкция қилиш учун объектнинг умумий қиймати 95,2млрд. сўмдан 2025 йилда 57,1 млрд. сўм Халқаро молия институтлари маблағини жалб қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда объектни молиялаштириш масаласида “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан Саудия Арабистонлик Инвестор билан музокаралар олиб борилмоқда. Республика вазирлик ва идоралар билан тизимли ишларни олиб борамиз.
Бундан ташқари, вилоятнинг туманларидаги марказларда оқова сувларни чиқариш ва тозалаш иншоотларини қуриш мақсадида 2025 йил сентябрга қадар халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш белгиланган бўлиб, Инвестиция, Иқтисодиёт ва молия, “Узсувтаъминот” АЖ вилоят бошқармалари, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиш бўйича ишларни ташкил этамиз.
2025-2026 йилларда266 та кўп қаватли уй-жой фондини яхшилаш бўйича Республика бюджетидан 100,815 млрд сўм маблағ ажратиш белгиланган.
Жумладан, 2025 йилда206та кўп қаватли уй-жойларни мукаммал таъмирлаш учун 81,615млрд сўм маблағ ажратилиб, бунда113та уйнинг том қисми, 74та уйнинг фасади, 121та кириш йўлаклари, 43та уйнинг ертўла қисми, 67та уйнинг ички иссиқлик тизимлари таъмирланади.
2026 йилдаИссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш бўйича Жиззах шаҳар “Қассоблик” МФЙ ҳудудида жойлашган 4 ва 5 қаватли 8 та уйларга (320та хонадон)14,0млрд сўм Халқаро молия институтлари маблағи ҳисобидан 1та янги маҳаллий қозонхонақуриш белгиланган. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Иқтисодиёт ва молия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари, Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича Республика вазирлик ва идоралар билан тизимли ишларни олиб борамиз.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича Пахтакор, Зафаробод, Арнасой, Дўстлик ва Мирзачўл туманларида ёз ва қиш фаслларида юклама ортиши натижасида электр энергияси таъминотида кузатиладиган узилишларни бартараф этиш мақсадида - Пахтакор подстанциясига 33км масофада 110кВли иккинчи занжирни қуриш ҳамда Подстанцияда 2дона25минг кВа бўлган куч трансформаторларига алмаштириш ишларигажорий йил февраль ойида50,0млрд сўм Республика бюджетидан маблағажратиш белгиланган.
Шунингдек, 2025-2026 йилларда Зомин туманида 100мВт электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ёпиқ қувурларда ўратиладиган 3та насос станциясини электр энергияси билан таъминлаш учун Хитойнинг “Zhongbo Group” компанияси томонидан 40млн доллархорижий инвестиция маблағлари хисобидан фото электр станцияси қурилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича 2025 йил апрелга қадар Жиззах шаҳринингқайта ишлаб чиқилган бош режасини тасдиқлашбелгиланган бўлиб, қайта ишлаб чиқилган Бош режага асосан Ш.Рашидов тумани ҳудудидан 24 та маҳалла фуқаролари йиғинларининг ҳудудлари Жиззах шаҳар ҳудудига қўшилиши натижасида Жиззах шаҳрининг маъмурий-ҳудуд чегараси 4 896,8 гектардан 12 850,0 гектарга ўзгаришига эришилади. Бу борада бугунги кунда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда.
2025-2026 йилларда Зомин тумани марказий қисмининг бош режасини рақамли форматда қайта ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, туман марказининг аҳоли пункти чегарасига аниқлик киритилмоқда. Бунда аҳолининг сони хисобга олинади, ер майдонларига аниқлик киритилади. Бош режага ўзгартириш киритган ҳолда 14 та7 қаватлитурар-жой бинолари жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Жиззах шаҳридаги “Маданият” ва “Тошлоқ” МФЙларда 2025-2027 йилларда Реновация дастурига асосан жами 33,8 гектар ер майдонидаги 99та2қаватли уй-жойлар ўрнида 15-16 қаватли замонавий турар-жой бинолари, бунда биринчи қаватда хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш белгиланган.
Реновация дастурига киритилган 99та2қаватли уй-жойларда 1328та хонадонларда жами 4 200 нафарга яқин фуқаролар истиқомат қилади.
Маданият МФЙ - 76та 2 қаватли уй-жойлар ўрнида Реновация дастури доирасида25,7гектар ер майдонида Хитойлик тадбиркор “SI FANG TUO ZI” МЧЖ ХК томониданқиймати – 220,0млн долларлик, 45та 16қаватли жами 3600 хонадонли турар жойларни қуриш режалаштирилган.
Тошлоқ МФЙ - 23та 2 қаватли уй-жойлар ўрнида Реновация дастури доирасида 8,1гектар ер майдонида яна ўша Хитойлик тадбиркор томониданқиймати – 200,0млн долларлик, 37та15-16қаватли2785хонадонлитурар жойларни қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, Реновация дастури лойиҳасини сифатли амалга ошириш мақсадида маҳаллий инвесторларни ҳам кенг жалб этиш чораларини кўрамиз.
Реновация ҳудудида лойиҳалаш ишларига ижтимоий соҳа, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, коммуникация тармоқларини қуриш ишларини жойида бирма-бир ўрганиб чиқиб киритилиши таъминланади.
Жиззах шаҳрида жамоат транспорти сифатини яхшилаш мақсадида Ташаббускор тадбиркор “БИЗНИНГ КУЧ” МЧЖ томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖнинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган30та “YUTONG” русумли автобусларни харид қилиш бўйича банк кредити хужжатлари топширилди.
Ободонлаштириш бошқармаларига 40татрактор ва тиркамаларни имтиёзли лизинг асосида харид қилиш белгиланган бўлиб, лойиҳалар доирасида жами
12,2млрд. сўм “Ўзагролизинг” АЖ маблағлари ҳисобидан ўзлаштириш кўзда тутилган.
Чиқиндиларни утилизация қилиш бўйичаШароф Рашидов туманида8 гектар майдонда Хитойнинг “Chengdu Environmental Investment Group Co., Ltd” компаниясининг 135 млн доллар сармояси асосида чиқиндиларни утилизация қилиш (ёқиш) орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси учун ер майдони ажратиш белгиланган.
Инвестор билан ўтказилган музоқараларга кўра, “Eko-House” МЧЖга қарашли 8 гектар ер майдони ва унга туташ бўлган 85ч-87ч-контрлардан қўшимча10,8 гектар ер майдонини (жами 18,8 гектар) ажратиш белгилаб олинган.
Бугунги кундақўшимча10,8 гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги ер тоифасида эканлиги сабабли Ш.Рашидов туман ҳокимлиги, “Жизвилерлойиҳа”, Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими биргаликда ер тоифасини ўзгартириш бўйича тегишли хужжатларни расмийлаштириш ишларини олиб бормоқда.
Тадбиркорлик йўналишида ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича 2025 йилда саноат, савдо, хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини барпо этиш учун 3061та лот150гектар ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш белгиланган бўлиб,бугунги кунда тадбиркорлар учун қулай бўш ер майдонлари хатлов қилинмоқда.




