Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар ва лойиҳалар
2024-12-21 10:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоятида сўнгги 5 йилда 81,9 минг гектар, шу жумладан, 70,9 минг гектар лалми-яйлов ер майдонлари ўзлаштирилди, 11,0 минг гектар сувли ерлар қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилди.
Ушбу ерлардан 229 817 тонна сабзавот, 202 910 тонна полиз, 23 475 тонна дуккакли, 6 257 тонна мойли, 673 788 тонна озуқа ҳамда 6 тонна доривор маҳсулотлар олинди.
Ғаллаорол туманида “Аgro in vitro” инвитро усулида кўчат етиштириш комплекси ишга туширилди.
2021-2024 йилларда 19,4 минг гектар ер майдонлари дехқон хўжаликлари учун ёшлар ва кам таъминланган оилаларга аукцион савдо орқали тарқатиб берилди.
Дала четлари ва ирригация тармоқлари қирғоқларида 5,0 минг гектар бўш ерларга 14 млн туп (тут, узум, терак каби) кўчатлар, 162 гектар сабзавотлар, 3893 гектар полиз шундан, 3114 гектар ошқовоқ ва бошқа 143 гектар бошқа турдаги маҳсулотлар экилди.Келгуси йилда ҳам бу ишларни давом эттирилиб, 6 минг та фермер хўжаликларининг дала четларида 2,5 минг гектар бўш турган ерларга мевали ва маназарали кўчатлар, полиз ва сабзавот экинлари экилади ҳамда 150 млрд. сўмлик қўшимча даромад олинади.
Жиззах вилоятида 2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида 47 км каналлар бетонлаштирилиб, 26,5 млн.метр куб сув иқтисод қилинди.
Сўнгги 6 йилда боғлар майдони 6 баробар кўпайиб, 32,5 минг гектарга ҳамда узумзорлар 9 баробар ошиб, 15,5 минг гектарга етди
Зомин тумани марказидаги 13 та маҳаллаларда 8300 та хонадонлар уйига туташ йўл бўйида ишкомлар қурилиб, 300 минг тупга яқин “келин бармоқ”, “хусайни”, “ризамат ота” ва “шохона” каби узум кўчатлари экилди.
2021 йилда 1,2 млн. Еврога, 2022 йилда 2,7 млн. Еврога, 2023 йил 4,5 млн. Еврога заъфарон экспорт қилинди. Жорий йил якуни билан 5,1 млн. Еврога етказилади. “Чақмоқ” фермер хўжалиги тажрибаси асосида 2025 йилда ҳар бир туманда биттадан чорвачилик кооперацияси ташкил этилади.
