Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2024-12-16 16:45:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг тегишли қарори билан Нормуродова Гулнора Икромовна Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Гулнора Нормуродова 1985 йилда Жиззах туманида туғилган.
У мазкур тайинловга қадар Савдо cаноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан 2024 йилгача вилоят ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Мухторова Назира Абдусатторовна Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
