Жиззахда профилактик тадбир ўтказилди
2024-11-29 08:10:00 / Янгиликлар
Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва СЧР батальони, Жиззах вилояти адиля бўлими ҳамда жамоатчилик кенгаши ходимлари ҳамкорликда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида «Юксак ҳарбий интизомни сақлаш ҳар бир ҳарбий хизматчининг бурчидир» мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий бўлинмаларда ички тартибни сақлаш, ҳарбий интизом ҳолатига барча поғонадаги командирлар (бошлиқлар) ва уларнинг ўринбосарлари жавобгарлиги, улар доимо юксак ҳарбий интизомни сақлашга, ўз бўйсунувчилардан унга риоя қилишни талаб этишга, муносибларни тақдирлаб, лаёқатсизларга қаттиққўл бўлиши, лекин адолатли таъзир чораларини қўллашлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.




