Бахмал туманида экстремал спорт туризми бўйича халқаро мусобақа ўтказилди
2024-11-13 10:00:00 / Янгиликлар

Мазкур мусобақада Жиззах вилоятидан Сабҳрам институти, Бахмал туризм ва сервис теҳникуми ҳамда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси ва Хиндистон давлатларидан 200 нафар ёшлар иштирок этишди.
Мусобақа давомида ёшлар Мўғол тоғлари бўйлаб 6 км дан ортиқ масофага югуриш бўйича беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра А. Камилжанов (Самбраҳам университети талабаси) фахрли 1-ўринни, А.Тохиров (Бахмал тумани туризм ва сервис техникуми талабаси) фахрли 2-ўринни, Асилбек Алибеков (Қозоғистон давлати) фахрли 3-ўринни эгаллади ва қиз болалар ўртасида Екатерина Николаева (Россия Федерацияси) фахрли 1-ўринни, Елисева Даря (Россия Федерацияси) фахрли 2-ўринни ва Махмудова Наргиза (Бахмал туризм ва сервис техникуми талабаси) фахрли 3-ўринни эгаллади.
