Ассосиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи давлат буджетига ундирилди
2024-11-08 08:05:00 / Янгиликлар

Текшириш натижасида мазкур ташкилотда Солиқ кодексининг 15-моддаси талабларига зид равишда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаганлиги маълум бўлди.
Шунга кўра жавобгар «Сирли Олам» МЧЖ ва «Бустон АУ» МЧЖ, «Картон Мах» МЧЖ ҳамда “ Қашқир МЧЖлар ўртасида тузилган битимлар асосида «шубҳали» молиявий операциялар амалга оширганлиги фош этилди.
Мазкур жамиятлар томонидан қонунга зид равишда расмийлаштириб берилган ҳисоб-фактуралар «Сирли Олам» МЧЖ нинг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида жами 86 миллион 739 минг 130 сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлигини кўриш мумкин.
Жорий йилнинг 5 ноябрда «Олий суд» нинг қарорига асосан, вилоят солиқ бошқармасининг даъво талабларини асосли деб топиб, уни тўлиқ қанотлантириб, 86 миллион 739 минг 130 сўм ҚҚСни асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 86 миллион 739 минг 130 сўм ҚҚСни давлат буджетига ундиришини лозим топди.
