МИРЗАЧЎЛДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ШАМПИНЬОН ЕТИШТИРИШ ОРҚАЛИ ДАРОМАД ВА БАНДЛИК ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2026-11-26 10:00:00 / Янгиликлар

Азиза бир йил давомида соҳа вакилларининг тажрибасини ўрганиб, зарур билим ва кўникмаларни ўзлаштирган. Бугунги кунда унинг ташаббуси нафақат оилавий даромад манбаига, балки бошқалар учун ҳам иш ўрнига айланди.
— Маҳалла кўмагида ўз ишимни бошлаш имконига эга бўлдим. Бу фаолият вақтни тўғри тақсимлаш, оилавий юмушлар билан бирга даромад топиш имконини беради, — дейди Азиза Мардиева.
Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Фарида Кулжонованинг таъкидлашича, тадбиркор аёл бугунги кунда икки нафар фуқарони доимий, яна уч нафарини мавсумий иш билан таъминлаган.
Мазкур ташаббус маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Азиза Мардиеванинг тажрибаси эса маҳалла кўмаги ва шахсий ташаббус орқали оила фаровонлигини таъминлаш мумкинлигини кўрсатмоқда.
