🎥 Видеорепортаж: Жиззахда ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-11-19 08:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида ёш тадбиркорлар ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда 200 нафарга яқин ёш тадбиркор ва ташаббускор иштирок этиб, уларнинг бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ва бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш имкониятлари, молиявий кўмак, имтиёзлар, солиқ масалалари ҳамда ёш тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр алмашилди. Ёшлар бандлигини таъминлашда самарали фаолият юритаётган маҳалла ёшлар етакчилари ҳам муносиб тақдирланди.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
