ЗОМИНДА «INFOLIB O‘ZBEKISTON–2026» XV МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИ БОШЛАНДИ
2026-11-17 08:30:00 / Янгиликлар

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш, кутубхоналар фаолиятини кенг тарғиб этиш ҳамда китобнинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрнини янада кенгроқ намоён этишдан иборат.
Ҳафталик доирасида китобхонликни оммалаштириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва уларда адабиётга меҳр уйғотиш мақсадида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Жумладан, ижодкорлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари, интеллектуал ўйинлар ҳамда турли ижодий лойиҳалар ташкил этилади.
Мазкур ҳафталик китобсеварлар учун янги имкониятлар эшигини очиб, аҳоли ўртасида мутолаа маданиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
