ҒАЛЛАОРОЛДА ЁШЛАР ТАШАББУСИ БИЛАН 1,5 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЭКИЛАДИ
2026-11-17 08:00:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол туманидаги «Бахт» маҳалласида «Яшил маконни бирга барпо этамиз!» шиори остида кўкаламзорлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Унда Ёшлар ишлари бўлими ходимлари, ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок этиб, ҳудудда манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга оширмоқда.
Лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудида жами 1,5 минг туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган. Бу орқали ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш, яшил майдонларни кенгайтириш ва маҳалла қиёфасига янада кўрк бағишлаш мақсад қилинган.
Эътиборлиси, ушбу ташаббус ёшларнинг табиатга бўлган масъулиятини ошириш, уларни атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва ободонлаштириш ишларига кенг жалб этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
