БАХМАЛДА ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-13 08:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида ёш тадбиркорларнинг бугунги кундаги фаолияти, эришаётган натижалари, мавжуд муаммолари ҳамда келгусидаги режалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқотда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, мавжуд корхоналар фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёш тадбиркорларнинг бизнес юритиш жараёнида дуч келаётган қийинчиликларини бартараф этиш, уларга зарур амалий ва ташкилий кўмак кўрсатиш, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида тадбиркор ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирдилар. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижросини таъминлаш белгиланди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш ва туман иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этади.
