ЗОМИНДА ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-13 08:10:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида ёш тадбиркорларнинг бугунги фаолияти, эришаётган натижалари, дуч келаётган муаммолари ҳамда истиқболдаги режалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқотда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, мавжуд бизнес фаолияти кўламини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёш тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, тадбиркорлик фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирдилар.
Учрашув якунида билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Топшириқлар ижросини назоратга олиш белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг истиқболли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳудуд иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
