🎥 Видеорепортаж: Жиззахда хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттириш ҳолати фош этилди
2026-11-12 08:25:00 / Янгиликлар
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттиришга уринган шахснинг қонунга хилоф ҳаракатларига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туманидаги электр таъминоти корхонаси муҳандиси олдиндан жиноят содир этгани учун жавобгарликка тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган. У корхонага тегишли сув чиқариш иншоотини тармоқдан узиш билан боғлиқ хизматлари эвазига 14,5 миллион сўм олган.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
