ЖЕЛИ-ҒУЛИ МОЗОРҚЎРҒОНЛАРИ
2024-10-17 08:20:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Жели-ғули маҳалласи ҳудудидан 2002 йилда бронза даври чорвадорлар маданиятига тегишли мозорқўрғонлар топилган.

Археолог М.Исамиддинов томонидан қабрларга майитлар билан бирга қўйилган сопол идишлар ва 5 дона бронзадан тайёрланган билагузук ўрганилган ва илмий таҳлиллардан сўнг Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи фондига топширилган.
