ЗОМИНДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
2026-11-03 08:35:00 / Янгиликлар

Хусусан, боқувчисини йўқотган ёлғиз оналар ҳамда оила аъзолари орасида онкологик касалликка чалинган яқинларини парваришлаётган тиббиёт ходимларига 18 та музлаткич ва бошқа совғалар топширилди.
Бундай амалий ёрдам тиббиёт ходимларининг меҳнатини қадрлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини енгиллаштириш ва касбий фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган.
Шу билан бирга, Зоминда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни замонавий технологиялар билан таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Зеро, замонавий тиббиёт нафақат илғор технологиялар, балки инсон қадри, меҳр-эътибор ва ҳар бир инсон саломатлиги учун масъулият билан ҳам белгиланади.
