ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ ҲАЖМИ 406,5 МЛРД СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТДИ
2026-10-30 10:00:00 / Янгиликлар

Мазкур кўрсаткич таълим хизматларининг вилоят иқтисодиётидаги муҳим йўналишлардан бири эканини кўрсатади.
Таълим муассасалари фаолияти, нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда қўшимча таълим хизматларига бўлган талаб соҳадаги хизматлар ҳажмини шакллантирувчи омиллар қаторига киради.
Бугунги кунда таълим хизматларини ривожлантириш, ёшларнинг сифатли билим олиши учун имкониятларни кенгайтириш, замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш ва нодавлат таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу эса аҳолининг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш билан бирга, янги иш ўринларини яратиш ва хизматлар бозорини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
Республика бўйича эса 2026 йилнинг январь–август ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 30,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 19,4 фоизга кўпдир.
Жиззах вилоятида таълим хизматлари бозорини янада ривожлантириш, таълим сифати ва қамровини ошириш, замонавий билим бериш имкониятларини кенгайтириш ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади.
