ЖИЗЗАХДА ТИББИЁТ СОҲАСИГА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАР ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА
2026-10-29 21:00:00 / Янгиликлар

Унда Германиянинг Гамбург шаҳридаги «Asklepios Klinik Barmbek» клиникаси жарроҳи Йорн Халберштадт ҳамда эронлик мутахассис Муҳаммад Ризо Зиёбори иштирок этди.
Мулоқот давомида Жиззах вилояти тиббиёт кластери фаолияти, муассасада яратилган замонавий шароитлар, мавжуд тиббий имкониятлар ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, хорижий малакали мутахассисларни жалб этиш ва халқаро тажрибани маҳаллий тиббиёт амалиётига татбиқ қилиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш, илғор хорижий тажриба асосида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг аҳамияти таъкидланди.
Хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали вилоят тиббиёт тизимининг салоҳиятини янада ошириш, аҳоли учун юқори малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва замонавий тиббий амалиётларни изчил татбиқ этиш кўзда тутилган.






