🎥 Видеорепортаж: Жиззахда табиий минерал сувни қадоқлаш бўйича инвестициявий лойиҳа амалга оширилади
2026-10-25 15:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев Хитой Халқаро маданий коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян ва Гонконгнинг «JDB Group» компанияси асосчиси Чан Хун То билан учрашди.

Мулоқот якунида вилоятда табиий минерал сувни қадоқлаш ва ичимлик суви ишлаб чиқариш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Инвесторлар сув ресурсларини кўздан кечириб, лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганди.
Лойиҳа маҳаллий табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш ва вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
