ҚАДИМИЙ ВА НАВҚИРОН ЖИЗЗАХГА БАҒИШЛАНГАН КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-24 13:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда шаҳар ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари, Жиззах политехника институти профессор-ўқитувчилари ҳамда жамоаси, таълим муассасалари вакиллари, ёзувчилар, олимлар, ижодкорлар, фаол ёшлар, талабалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тақдимотдан кўзланган асосий мақсад Жиззах шаҳрининг бой тарихи, қадимий маданияти, бугунги тараққиёти ва келажакдаги юксак истиқболларини кенг жамоатчиликка атрофлича таништиришдан иборат бўлди.
Шунингдек, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ўсиб келаётган авлод қалбида Ватанга, юрт тарихига ҳамда миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш ушбу маънавий ташаббуснинг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар китобнинг илмий ва маърифий қиммати, Жиззахнинг қадим тарихини ўрганишдаги ўрни хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир давомида “Жиззах — ўтмиши қадим, келажаги порлоқ шаҳар” китобининг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка атрофлича тақдим этилди. Муаллифлар ва ижодий жамоа билан ўтказилган самимий мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Тадбир якунида китобни яратишда ва маърифий ташаббусни амалга оширишда фаоллик кўрсатган ижодкорлар ҳамда соҳа вакилларига эсдалик совғалари топширилди.
